Россиядан Ўзбекистонга қайтган Мамаёқуб Ҳамроевга озодлик берилсин!
12/02/2017  Бош мақола
  Мамаёқуб Ҳамроевга озодлик берилсин!
Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори, паспортига ўзбек деб ёзилса-да этник араб, Каримов даврида инсониятга қарши содир этилган ҳамма жиноятларнинг бошида турган Бўритош Мустафоев ўлди.
Халқ орасида «Ашаддий порахўр» деб ном олган бу қинғир кимса миллиардларни ўмариб ўлди.
Элни қон -қақшатиб, қон йиғлатиб олинган бу миллиардларга Бўритошнинг уруғ -аймоқлари қутириб яшаяптилар.
Унинг ўғли республика бош прокуратурасида ишлаяпти.
Ана шу ўғли мамлакат сувини лойқалатаяпти, отасининг харом йўлидан бораяпти.
Тўрт кун аввал президент чақириғига биноан улуғ мақсадлар билан уйига қайтган Мамаёқуб Ҳамроевни қаматтирди. Отасининг ўчини олиш учун!
Мамаёқуб Ҳамроев Хатирчи туманидага Лангар мармар конида бошлиқ эди. Конни тиклаган, тиклаганда ҳам сердорамат конга конга айлантирганди.
Пора талаб Бўритош Мустафоев Мамаёқуб Ҳамроевнинг устидан йўқ нарсани йўндириб, жиноий иш қўзғатган эди.
Мамаёқуб Ҳамроев бу зулум ва туҳматга чидолмай ўрис юртига кетган эди.
Кейин Бўритош Мустафоев ва унинг ҳамтовоқлари тўғрисида чет эл матбуотларида кўп чиқишлар қилди.
Адолат қарор топиши учун!
Бунга чидай олмаган Бўритошнинг ўғли ўз юксак лавозимидан фойдаланиб Мамаёқуб Ҳамроевни қамаш йўлига тушди. Бунинг учун Самарқанд Куч ишлатар тизмларини ишга солди. Оқибат:
Президентнинг чақириғига кўра яхши ният билан Ўзбекистонга қайтган Мамаёқуб Ҳамроевни қамоққа олдирди.
Аслида, ҳақиқат қарор топиши учун Бўритош Мустафоевнинг ўмарган миллиардларини давлатга қайтариш ва ўғлини ҳам жиноий жавобгарликка тортиш лозим.
Тўғрисўз, ишбилармон, ҳалол инсон Мамаёқуб Ҳамроевга озодлик берилсин!
Ўзбекистонда адолатли ҳаётни барқарор қолиши учун курашайлик дўстлар, бирлашайлик!
Жим туришлик мағлублик ҳамдир!
Бир инсонни ноҳақлиқдан қутқариш учун имзо йиғайлик!
Имзо қолдиринг!
1.Замоной (Гулзамон) Акбарова.
2.Агзам Абдуллаев.
3.Bashorat Eshova.
4.Sardor Mansur.
5.Жаббор Пирим Ўғли.
6.Ulug’bek Bakir.журналист Норвегия.
7.Зaйд Джавхарович Залимов.
8.Фарида Ҳусаинова.
9.Кутфиддин Муҳиддинов. спорт журналисти Наманган шаҳри.
10. Ataulloh Juraqulov.
11.Улуғбек Ашур. мустақил журналист. Ванкувер( Канада).
12.Ҳайдар Яҳё.
13. Жамол Камолов.
14.Cofurjon Yuldoshev.
15.Муҳаммадзиё Ахматжонов.
16.Rohila Turdiyeva.
17. Amon Azizov.
18.Chalsea Lampard.
19.Nodir Utkir.
20.Komil Ahmedov.
21.Равшан Содиқов. Самарқанд.
22.Матлюба Муҳаммад. Швеция.
23.Сафар Каттабоев. Қарши
Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s