Мамаёқуб Ҳамроев: Тирик қолсам кўришгаймиз, йўқса қиёматгача…

Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!

Мен бугун автобусда Россиядан Ўзбекистонга қараб йўлга тушиш арафасида турибман. Аммо қайтишимни Ағзам Абдуллодан бошқа бирон бир инсонга айтганим ҳам эмас.

 

Сабабини биласиз ўзингиз. Москвадан аэропортдан кетмоқчи бўлиб уриниб кўрдим, аммо у ерга тайинлаб қўйишганлиги учун мутлоқ яқинлашиб бўлмади.

 

Ва натижада Ағзамжон билан маслаҳатлашиб икки кун бурун Қозон шаҳрига етиб келдик. Бугун кеч соат 8да автобусга чиқсам у ёғига худо подшо. Ағзамжон хозир кузатиб чиқадилар. Йўлдаги воқеаларни имкони борича сизга хабар қилишга харакат қиламан ака.

Аммо чегара постларига ҳам тайинлашган бўлишсалар унда билмадим.

Бордию мутлоқ чиқмасдан хат ва хабарсиз кетадиган бўлсам айбдорларнинг барчасининг исми фамилияларини қатор йиллардан буён ёзиб қўйганман.
Ва албатта мен ваъдамда қаттиқ туриб Лангарни тўлиқ тарож қилинишида актив қатнашган, Италия линиясини 1999йилда олиб келинишиди банк бошқарувчи сифатида асосий рол ўйнаган ва натижада Жамолов Шавқиддин томонидан давлатга етти юз минг АҚШ долларидан ортиқ зарар келтирилишида иштирокчи ва Қуролов Муродулло томонидан иккинчи кредит туфайли етказилган икки миллион АҚШ долларидан ортиқ зиён ва лангарнинг бир неча миллион долларлик мол мулклари кушандаларидан бири Турдимов Эркин Оқбўтаевич ҳақида кеча ёзишга қарор қилганим эди. Мен 10 йил хеч жойда айтмасдан жим тура олдим. Чунки ваъда берган эдим у кишига.

Қолган ўғри муттаҳамлар ва диверсантларнинг исми фамилиялари мақола ва мурожаатларимда бор ва улар Сизга жўнатилган. Авайлаб асраб қўйинг, ака.

Соғ саломат Ўзбекистонга етиб ола олсам агар, менинг боришим бошқа четда юрган дўстлар учун мактаб бўлади.

Акс ҳолда янги Президент ва унинг сиёсатига нисбатан ҳар хил гаплар кўпайиб кетди.

Бир сўз билан айтганда мен фронт ортига разведкага бораётган партизанман.

Аммо у томонда ҳам ўзимизнинг одамлар албатта бор деган катта ишонч билан йўлга чиқаяпман. Натижасига қараб қолганлар харакат қилишлари учун албатта.

Мамлакат диверсантлар қўлида бўлса ва хабар қилиш имконим бўлмай қолса барчаларингиздан розиман.

Айниқса сиз Исмат ака менинг шу пайтгача тирик юриб умидлар гирдобида яшашимга жуда катта имконият яратиб бердингиз.

Бўритош Мустафоев ва гурухининг хужумларидан бир неча бор оиламни сақлаб қола олдингиз.

Ушбу яхшиликларингизни бир умр унутмайман. Тирик қолсам албатта кўришгаймиз, йўқ қилишса қиёматгача!!!

Якубжан Хамраев

22 ноябрь, 2017 йил. Россия.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s