Мамаёқуб Ҳамроевга жавоб ўрнида:

СУД ҚИЛМАСАНГ БЎЛДИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Иши терговга тушган бир хоразмлик аламидан бир пиёла самаполь ўзбек ароғини бостириб ичгач дабдурустдан: – эй жўралар, бирор жойда таъзия бўлмаятимикан., бориб азадорларга қўшилиб тўйиб – тўйиб, ўкириб йиғлагим келяпти., деб қолди.

Сархуш бўлсада, жўрасининг самимийлигидан  мутаъсир бўлган яна бир Чироқчининг Чиёл қишлоғидан чиққан ҳар мушти уч ойлик бўбакнинг бошидай қаршилик улфатимиз: – ростдан йиғлагинг келса, Бўритош оғангнинг қабулхонасига бор, эй, жўра ҳақийқий мотамхона ўша жойда, юзлаб “азадорлар”тўпланишиб роса бўзлашади, сен ҳам улар билан бўзлашиб тоза хумордан чиқасан., деб алламбало маслаҳат берди…

Сархуш чиёллик полвоннинг гурунги момосининг тандиридай қизиб, ҳикояти бамисоли бир қиссага айлангач, вужудлар қулоққа айланди.

Эй, дўстим деди у сўзида давом этиб: – айниқса, Бўритош оғанинг қабул кунлари борсанг ҳақийқий азага боргандек роса ҳузур қиласан. Оғанинг отлари Бўритош бўлсаям, бағри тош эмас бағоят ҳалим, кўнгиллари пахтадай оқ бўлгани боис бор йўғи бир марта мазлумлар додини эшитганларида, азбаройи куйиб кетганларидан муборак чеҳралари Отелланикига ўхшаб қорайиб, қанд касалига чалиниб, анчайин яримжон бўлиб қолганлар. Инвалид бўлсаларда ишга келиб кетиб турганларининг ўзи катта бахт эмасми?! Ана шундоқ узрлик сабаб боис, қабул кунлари мазлумлар додини эшитиш учун юраги тошдан қаттиқ  мулозимларини бу ерга сафарбар этмоқ қоидасини жорий этганлар. Бу оқилона тадбирни тушунмаган аламзадалар: – нега ўзлари қабул қилмайди., деб аюҳаннос солганларида, меҳрибон миршаблар етиб келишиб, уларни овутиб, хассакашлик қилғайдурлар…

Чиёллик полвон суҳбат асносинда мубоак оғизларидан носни туплаш шарафини адо этдиларда, самопаль ароқдан бир пиёлани уриб, яна гурунгни қизитдилар: – мустабид тузум ағнагандан сўғин, қўзиқориндай гуркираган ўзбек янгибойларию, соҳибу мансабларнинг ота ё оналари чин дунёга рихлат этсалар, бу муборак зотлар ҳам ўзлари, ҳам аҳлу аёлларининг соғлиқларини муҳофаза этмоқ илинжида мотам куни гирячи ёллашни одат қилғонлар., ё тавба денг катта…

Америка сўмини белларига туйиб олғон йиғичилар андоқ фарёд қилганларида: – менинг шундоқ меҳрибонларим бормиди., деб руҳи жунбушга келган шўрлик майитнинг юмуқ мижжаларидан ёшлар сизадур…

Қовоқбош мўллоларнинг: – юрагинг тошса, мозористонни зиёрат қил., деган амру маъруфлари эскилик сарқитига айланиб, эмди аларнинг: – юрагинг тошса., Олий суд қабулхонасига бор., демоқлари фарзу айндур…

Бу олий қозихона қабулхонаси мулозимининг асли исмлари Бахтиёр оға бўлиб., қадди ғам юкидан эгилган арзгўйларга ғамингизга шерикмиз., деганларида фақирлар қалбида умид учқунлари пайдо бўладир. Шул боис, бу даргоҳга бири беш, яна бири ўн йил муттасил қатнашни одат этган мазлумлар сони кун сайин ошмоқдаки, бу оралиқда аларни бу маҳкамага мусаллам этган азизлари қамоқ муддатларини ўтаб, даста – даста қоғозларга кўз ёшлари ила битилган ҳасратномаларини Бахтиёр оғайига топшириб таскин топишни ўзларига одат қилғондурлар…

Ёшлари улуғ бир анжонлик қариянинг лофига кўра, мустабид шўро замонларинда туҳмат балосиға учраб., саккиз йил турли зиндону азимларда тарбият кўргач., адолатни барқарор этмоқ илинжида ўшал пайтлардаги Анжон прокурори бўлғон Бўритош оғамизга кўп арзиҳоллар ёзсада муродлари ҳосил ўлмоғач.,муборак чеҳраларини бир бора кўрмоқ орзуси ила то ҳануз хаста ҳол эрканлар…

Шундан сўнг,Бўритош оғамиз муҳтарам юртбошининг тансиқ назарларига мушарраф бўлиб, Конституция судиға раис, Бош прокурор, Адлия вазири бўлғонларида ҳам ул зотга кўп номалар битсада, тансиқ қабуллариға муяссар ўлмағач: – бул зотнинг дийдорига тўймасдан ўлган номард., деб анжонча азму қасмаёд этган эрканлар.

Бу қайсар анжонликнинг шўро давридан ёдгор чарм халтаси бўлиб, унинг ичиндаги саналар бўйинча пешма – пеш тахланган сарғайган қоғозлар қарийб йигирма тўрт йил давомида Бўритош оғамиз раҳбар бўлғон маҳкамалардан келган жавоблардин иборат бўлсада, аларнинг ҳеч бирида Бўритош оғанинг имзоси йўқлиги боис улар бебаҳо антиквар аҳамиятга молик эрмиш?!

Бу чапани анжонликлар биз назарга илмаган ҳар қандай нарсадан соққа қилиш бўйича жаҳон чемпиони. Бу ўжар қария агар, Бўритош Мустафоев имзоси билан битта жавоб хати олсам ишим битди, деса ҳамма ҳайрон қолганди. Шундан сўнг билсам, у бу ҳужжатларни топшириб асасаю жаҳон ўлмиш Гиннес китобига кириб., машҳури жаҳон ўлмоқни ният қилғон эркан. Салламно!

Олий суднинг Жадгоруп, Қўчқоруп., деган қози калонларига майда – чуйда қонун, кодексларни бузиш уят! Қонун ва кодекс деганлари бамисоли конституциянинг майда бачаларидай гап. Улар ўз қудратларини намойиш этишиб, қонуннинг онаси бўлмиш бош қомусга тажоввуз қилишга азму қарор этмишлар! Прокурор тасдиқлаган айблов хулосасининг иликтроний шаклини ҳукмга сўзма-суз кўчирилиши ҳам асосий коида, ҳам шўро тартибининг таназули эрмиш.

Яъни, алар қонунга хилоф ҳар қандай ишни бу иш фалон, фалон важу карсонларга кўра тўғри бўлғон., деган қарору ажримлариға табаррук имзоларини забаржад этсалар., ҳатто фалакдин учиб келган фаришта ҳам фоҳишага айланиб., ул ҳурлиқою биҳиштни то қиёматгача минъбад оқлаб бўлмайдур. Ёхуд, аксинча, бир шоир ёзганидек:

Фоҳиша қозига айламиш савол;

Мен ўзимни сотдим, сен эса бизни.,

Ўзинг айт эй колон, қайсимиз ҳалол?!  

Асли, Олий суднинг фақиру фуқоролар ишлари бўйича раиси Холхўжа Ёдгоруп деганлари ёғлироқ иш бўлса бўлди, хўжалик ишини ҳам фуқоролик ҳисоблаб шундоқ қарору ажримлар чиқариб ташлайдики, охири на даъвогар, на жавобгар калаванинг учини топаолмай., охири юрагини чангаллаб йиқилади… Аларнинг на ҳукми азми, на луғатларинда оқлов деган сўз йўқдур…Оқлов ўрнига “буюртма” “план”, “госзаказ” деган ғаройиб атамалар устивор бўлган. Адвокат деганлари ҳам олдин органда ишлаб урилган, сурилғон аламзада кимсалар. Уларга берган пулинг ҳайф, у шўрликни на терговчи, на прокурор, на қози сариқ чақага олмайди… Сарҳисоб қилиб кўрсак қишлоғимизда судланмаган одам қолмапти. Ҳатто, шўролар замонидан буён номоз ўқиб юрган чолу кампирлар орасида ҳам бир икки судланиб чиққанлари, судланғонликларини ўзлари билмайдиғонларям бор. Туман раҳбарларининг ярми бир, икки марта судланиб чиққан одамлар. Қолганлари Тошкент, Россия, Кореяда… Депутат сайлайдиган бўлсак, судланмаган номзод йўқлигидан, бошқа жойлардан номзод излаб сарсон бўляпмиз.

Яқинда туманга 11 йил раҳбар бўлган туман ҳокимини ҳам Эшмат носпурушнинг: – ҳоким бова мард инсон, бундан олти йил бурун менга ер ажратгани учун, бор йўғи 300 доллар берсам бир оғиз кам демадилар., деб бир маъракада мақтанган гапи билан қамаб юборишди.

Эй, дўстим, ишинг терговдалиги яхши. Терговчи не сўраса молу жонингни сот, беру қутул. Зинҳор, ба зинҳор иш судга етмасин.,дея  ошнамиз оташин нутқини тугатганида, даврадаги улфатларнинг кайфлари кабутардек учдию кетди…

Сархуш улфатлар ҳангомасинини тинглаб дилимга ғулув тушди. 37-йил қатағонида не, не улуғ боболаримиз чақув қурбони бўлган эдилар. Дунёнинг ишлари ғаройиб.  Бир пайтлар Ўзбекистон ҳукумати халқлар отаси Сталинга эҳтиром сифатида, Тошкент шаҳрининг катта кўчаларидан бирига Шота Руставелли номини берганлар.Мустақилликдан сўнг бу кўчага Сталин қатағони қурбони бўлган оташнафас шоир Усмон Носир номи берилди!

Бугунги Ўзбекистон Олий суди биноси ўша қатағон йилларида шу суднинг ҳукми билан қатл этилган улуғ шаҳид адибимиз номи билан аталадиган Абдулла Қодирий кўчаси 1-уйда жойлашганлигининг ўзи бир ибратли ҳикмат!

Муаррихлар ва донишманд шоиримиз Абдулла Ориф ҳамду саноларига кўра дунёнинг буюк бобомиз Амир Темур ер юзининг ярмини ўз илкига киритган. Не, не мамлакатларни истило этган Амир Темур даври тарихию, ул зот барпо этган иморатларнинг айни кунда ҳам сақланиб қолганлигининг ўзи бир мўжизадир. Ҳар гал, Регистонни кезиб, Амир Темур тахтда ўтирган ҳолдаги обидага рўбарў келганимда қалбим жунбушга келади. Бир пайтлар Амир Темур зир титратган Европа қиролликлари, уларнинг саройлари, байроғи, орден, давлат рамзлари, энг муҳими авлодлари сақланиб қолгану, нега Амир Темурдай улуғ соҳибқироннинг бугунги кунда биронта авлоди қолмаган?! Лекин, ўша даврдаги деҳқоннинг эвараю, чеваралари ҳануз далада шоду хуррам пахта териб юрипти…Кўҳна тарих сабоғи шулки, қон билан келган давлат бамисоли селдай жонларни олиб кетаркан.

Бўри бўлсанг ўзингга, Қўчқор бўлсанг ўзингга,

Бунча жабр қилмагин ортда қолар қўзингга!

Муқаддам тиббиёт институтида ишлаган кекса домлани операция қилмоқчи бўлганларида, жарроҳга кўзи тушгач: – мени бу одам операция қилмасин., дея дод солган экан. Шунда ассисентлар: – бу киши бош жарроҳимиз, қўллари бағоят енгил.,деганларида, бечора домла: – мен уни яхши  биламан, чунки ўзим ўқишга киритганман., деган эканлар…

Асли, Самарқанднинг Лангаридан чиқиб, Истиқлол шарофати ила хорижларда эмин – эркин мусофирлик гаштини суриб юрган асли Самарқанднинг Лангар қишлоғидан чиққан Мамаёқуб деган бир беадаб чапани Бўритош  оғасига: – Сизларни ҳали Гаага судига берамиз., дея ўзидан баттдаин беадаб Исмат Хушев деган шаккок жўрналистнинг халқаро ва ҳавойи газети орқали таҳдид қилганини эшитиб яна ҳайрат бармоғини тишладик. Шундай бир муҳташам зоти шарифни ўзи пиширган ош таъмини тотиб кўрмоқдин маҳрум этмоқ адолатсизлик эрмасму?! Ул зотни Шаҳрисабз арабхонасидан чиққан шогирди Олмосов зоминда суд қилса, шогирди Бектош Рахимович давлат қораловчиси бўлиб мум тишлаб ўтирса кўп соз эмасми.

Сал, ўтлаб кетган бўлсак узр. Хуллас, бу ҳангомалар аслида ўша лангарлик жаҳонгашта Мамаёқуб “турткиси” ила бунёд бўлган ушбу шеър уммони қирғоғидан соҳилга сачраган насрий мулоҳазалар эрди холос.

Ўшал шеърнинг ёдда қолган матни чамамда шундоқ:

МАМАЁҚУБГА БЎРИТОШ

АКАСИНИНГ ЖАВОБИ

 

Бир яхшилик қил, гар  укам бўлсанг.
Пойингга бошимни уриб ёраман.

Гаагами, ё Гуантама десанг –

Жиянларим билан етиб бораман…

 

Қанча қийнасалар қиламан тоқат,

Адашган бандага чўл хам бўстонда,

Қаерда бўлса хам розиман фақат  –

Суд қилмасанг бўлди Ўзбекистонда

PS:  Бизлар ҳам чакана эмас. Кимни сал танқид қилсак, дарҳол мансаби кўтарилади. Ушбу битикларимиз Дунё ўзбекларида чоп этилгач, Бағритош оғамиз Конституцион судга ўринбосар бўлдилар. Яъниким, шарафларига яна шараф эш бўлиб, гоҳ – гоҳ Хатирчи қавми, гоҳ Қаршию Косон арабларининг тўю маъракаларида Шодиқул отли шотири ҳамроҳлигида кўриниш бериб дилларни шод этадир.

Мамаёқуб Бўри акаси қўллови баҳона жаҳонгашталик завқини тотган марду  майдон йигит. Шул боис унга пандавақи Қуролларни деб Гуантамани оввора қилиб, шармисор бўлмоқ ҳеч маъбул иш эрмас., жиндай танбеҳ илиндик. Машойихларимиз мусофир бўлмоғунча мусулмон бўлмас., яна ҳар қўчқорни ўз оёғидан осурлар демишлар. Шавкат аканг омон – эсон сайловдан ўтса, қўю, қўчқорни қўявер гуантамаликлар ҳам оёғидан осилган қашқирлару, бўриларни томоша қилиш учун Ўзбекистонга келишиб, ғаройиб томоша шоҳиди бўлғайлар. Бу томошаларда турмаларда чиниққан Эврил Турон, Юсуф Жума, Сафар Бекжон ларнинг қийқириқлари кўкка ўрлаб, шоқолдай изғиган булутларни тўзғитса не ажаб…

Хуллас, жангари журналист Исмат Хушев таъбири билан айтганда ҳозирча: – Мамаёқуб ва унинг ўтда ёнмас, сувга чўкмас –  бўри акасига шону шарафлар…

Элбек Раҳмат

21 аср. Ўзбекистон.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Тошкан музофотидан

Ижтимоий тармоқларда баҳамлашинг!

Ўхшаш мақолалар йўқ.

«2» Comments

Эврил Турон

10/30/2016 at 7:59 AM

Бўритош суд тизимини ўлдирди. Унинг даврида қамалганлар ишини қайта кўриб, уларни оқлаш керак.

reply

Kamronbek

10/30/2016 at 5:11 AM

Mamayoqub shuncha yozgan xatlarizga juda yaxshi javob olibsiz. Mehnatiz zoe ketmapti.

Manba: DU

Advertisements

One response

  1. huquqbon demoqda:

    Исмат Хушев: Мамаёқуб Ҳамроевдан кимлар ўч олмоқчи?
    11/28/2017 Ismat Khushev Бош мақола
    Мамаёқуб Ҳамроев бир умр собиқ Бош прокурор Бўритош Мустафоев кирдикорларини фош қилиб келди…
    Отасидан Россияга қочиб қутулган эди, Тошкентга бориб боласига тутилди…
    Отдан тушсалар ҳам, эгардан тушмаган прокурорлар…

    “Дунё ўзбеклари”дан:

    1.
    Узоқ йиллик Россия сургунидан – Ўзбекистонга қайтган ишбилармон тадбиркор Мамаёқуб Ҳамроевнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар бизни ниҳоятда ташвишга солиб қўйди.
    Талон тарож қилинган Лангарини қайта тиклаш ва обод қилишдан ўзга дарди бўлмаган тадбиркор дўстимиз ва ҳамкоримизнинг ҳибсга олиниши қандайдир тушунмовчилик сабаб амалга оширилган бўлиши мумкин.
    Бир пайтлар Лангар мармар ишлаб чиқариш корхонасига раҳбарлик қилган Мамаёқуб узоқ йиллардан бўён ўзи ва фаолиятига тўсқинлик қилган бир гуруҳ коррупционер амалдорлар устидан тинимсиз шикоят қилиб келди.
    Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Бўритош Мустафоевга алоқадор деб кўрилган, унинг қариндош-уруғ ва ҳамюртларидан иборат бўлган бу гуруҳ устидан ёзилган далил исботли ўнлаб мақола ва шикоятлар “Дунё ўзбеклари”да эълон қилинган…

    2.
    Мамаёқуб Ҳамроевнинг бу мақолаларида – давлат тузумига қарши бўлган саркашлик ва исённи эмас, балки аксинча, янги Ўзбекистон давлати ва ҳукуматига бўлган дилкашлик ва ишончни кўриш мумкин.
    Биз бугун Тошкент билан боғланиб, мавзуга алоқадор бўлган бир қатор расмий ва норасмий мулозимлар билан суҳбатлашдик.
    Уларнинг ҳаммаси бир овоздан Мамаёқубнинг ишида жиноят таркиби йўқлигини, фақат бу масала собиқ бош прокурор Бўритош Мустафоевнинг амалдор ўғлига бориб тақалишини айтишди…

    3.
    Собиқ Бош прокурорнинг амалдор ўғли эса бугун – Ўзбекистон Бош прокуратурасида “Жиноят судларида қонунийликни назорат қилиш” Бошқармаси бошлиғи экан.
    Бугун Ўзбекистонда давр ўзгарди. Замон ўзгарди. Лекин шундоқ бўлса ҳам, биз бугун олис Канададан туриб раҳматли Бўритош Мустафоевнинг амалдор ўғилларини кор эҳтиёт огоҳлантириб қўймоқчимиз: Шундоғам гуноҳга ботган отангизнинг руҳи бадтар чирқирамасин десангиз, Мамаёқуб Ҳамроевни зудлик билан озод қилиш ишида шахсан ўзингиз бош-қош бўлинг. Йўқса, кеч бўлади, кейин “Аттанг!!!” деб юрасиз.
    Агар бугун отангиз тирилиб келганида ҳам Сизга шу насиҳатни айтган бўларди…
    4.
    Ҳа, Ўзбекистонда бугун ростдан ҳам давр ўзгарди. Энди амалдорлар олдингидай қонунсизлик ва адолатсизликка йўл қўйишмайди. Қўйишолмайди.
    Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ижобий ва инқилобий ўзгаришларга астойдил ишонган ва улардан руҳланган ҳолда яхши ва мунаввар ниятлар билан Ўзбекистонга йўл олган Мамаёқуб Ҳамроев яқин соатлар ичида албатта озод этилади деб умид қиламиз ва ишонамиз…

    5.
    Ўзбекистоннинг янги раҳбарига Мамаёқуб Ҳамроев каби чин юракдан ишониб, унинг улуғ ва муқаддас ғояларига камарбаста бўлишни истаган бошқа юзлаб ва минглаб ватандошларимиз учун бу кунлар бир имтиҳондир.
    Бу имтиҳондан давлат раҳбаримиз ёруғ юз билан ўтадилар деб умид қиламиз ишонамиз…

    Исмат Хушев,
    “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
    Торонто шаҳри, Канада, 29 ноябрь, 2017 йил…

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s