Мажнун шўрлик мардикор,

гўзал Лайли бедарак,

Фарҳоднинг бозорида

нон сотмоқда Ширинлар…

 

 

 

Элбек Раҳмат

 

 

БУ НЕ ХУДКУШ

РАЗОЛАТ…

 

 Бу не худкуш разолат дард тиқилди тамоққа –

Тергов берар Алишер,  Улуғбек ҳам қамоқда?!

 Бобуржонга сим боғлаб улабдилар тармоқга.,

 Муҳаммад тоғамизнингтирноғи йўқ бармоқда…

 

Бу не худкуш мусибат. тинглаб титрар қулоғим,

Қоработир бош қози, қўчқорчалар ҳиринглар…

Жиловни қўлга олгач Шавкат деган чиноғим –

Фарҳоднинг бозорида нон сотмоқда Ширинлар…

 

Мажнун шўрлик мардикор, гўзал Лайли бедарак,

Элдан чиққан зўрларим таламоқда элимни?!

Зуҳросини тополмай Тоҳирнинг жони ҳалак –

Бул зарбалар дастидан ололмайман белимни.

 

Темурбек Канададан бошпана сўрган эмиш.

Гўзал Барчин маҳкума  Жаслиқнинг зиндонида.

 Истамбул боргоҳидан, «Серқуёш» қўним топмиш,

 «Дам» олмоқда Алпомиш қашқирлар маконида.

 

Ёркентдан паноҳ топган шўрлик Фурқат сингари,

Канадада муҳожир Исмат деган жангарим.

Ер юзига сочилмиш Туркистоннинг эрлари,

Мамаёқуб додлайди – бўрига ем Лангарим…

 

 Хоину, ўғриларнинг иши юришиб чунон,

Мазлум элим бошига келди  қора замонлар.

 Муслималар додидан додлади ҳатто зиндон –

Мўминларнинг оҳидан тим қорадир осмонлар…

 

Бошимизга ёғилди қанча тамға, ёрлиқлар,

Санай десам дардимни етмай қолди бармоғим,

Ўзбекнинг фарёдидан титраб кетди борлиқлар,

Қимирласам тирнайди ичимдаги қармоғим.

 

 Бало экан мансабу, бало эркан шум халқум,

Шу бўлдими эй, дўстлар ҳур замонлар келгани?!

Ғофил кўзинг оч халқим, жаҳолатдан қоч халқим,

Ёмон эркан дўстларим ички душман дегани…

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s