Редакция почтасидан | 11.07.2014 05:35     10118 марта ўқилди


Мақолани босиб чиқариш ва юклаб олиш

Ассалому алайкум Хурматли Исмат ака!

Хурматли Ватандошлар!

Бугунги кунларда юртимизда булган, булиб келаётган ва хали давом этиши мумкин булган нохуш вокеалар, дунё буйлаб тарикдек сочилиб кетган Ватандошларимизни албатта бефарк колдираётгани йук деб уйлайман.

Дунё Узбеклари интернет нашри ташкил булган биринчи кунлардан бошлабок юртимизнинг буюк келажаги орзудоши, халкимизнинг тинчлиги куйчиси, нопок амалдорларнинг нохак килгуликлари ва яна куплаб дарду-аламларимизнинг, умид ва кувончларимизнинг ошноси булиб улгурди.

Шу билан бир каторда Ватанимизнинг хакикий фарзанди Исмат Хушев, Ислом Абдуганиевичдан тортиб то энг кичик амалдорларгача, хам яхши гаплар билан, керак булса танкидлар билан, огохлантиришлари билан жон куйдириб ёзган ва ёзаётган маколаларидаги долзарб, кечиктириб булмас масалалар анча кечикиб олди олинмокда, олди олинмаганлари эса осмон кадар!

Исмат ака ва мен жуда ишониб келаётганимиз МХХ идорасининг хам обруси мамлакат Президенти ишончини суъистемол килиш окибатида таназуллга юз тутди шекилли!  Ва албатта ушбу холатдан хурсанд булиб, бир-бирларини табриклашаётган кимсалар йук эмас деб ким кафолат бера олади.

Бундай кимсалар мухолифатчилар ичида канча булса, юртимиздаги юкори гурухларда ундан кам эмас ва бу жуда ачинарлик холатдир. Бугунги кунларда четдан душман кидиришнинг кераги хам булмай колди, душманларимиз, яъни тинчлигимиз ва халкимиз, Конституцион тузумимиз ва Мустакиллигимиз душманлари котта-котта мансабларни эгаллаб утиришибди.

Якин кунларда ишдан олиниб камалганлари эса мингдан бири булсачи! Сирлари очилиб колмаслиги учун, бир-бирларининг буйнига сиртмок тортмокдалар. Шу уринда уз-узидан савол тугулади. Куч ишлатар тизимлар рахбарлари Бош Прокурор ва Олий Суд раиси ва казо-казолар, айтингизчи Сизлар Президентга ва халкимизга дустимизлар ёки душманмисизлар?

Юртимизда булаётган ушбу номакбулчиликларни куриб била туриб нима учун Президентмизга уз вактида хабар бермайсизлар, ишончини суъистемол киласизлар! Нима сабабдан хакикатни айтмокчи булган инсонларни хар хил йуллар билан айбдор килиб камайсизлар, камокхоналарда йук килиб юборасизлар ёки уйига келиб 25 кундан зиёд яшашмайди, наркотик ёки Конституцион тузумга тажовуз килиш айби билан суд киласизлар.

Ва албатта ушбу ва бошка харакатларингиз билан давлат рахбари обрусига, мамлакат конунларига, Конституцион тузум обрусига жиддий путур етказаяпсизлар! Халк ва Президент орасига жарликни ким ковлаяпди? Хаммаларингизнинг уй-жойларингиз чет элларда аллакачонлар тайёр, бойликларингиз юз авлодингизга хам етиб ортади! Бугунги кунлардаги булаётган нохушликлар, хаммаларингизнинг хакикий башараларингизни аник-тиник очиб берди.

Хурматли Исмат ака!

Айни кунларда Президентимиз атрофида бир-иккита хакикий дусти пайдо булган куринади, худди шунингдек хамма органларда ва давлат идораларида хам хакикий Ватанпарварлар бор ва улар давр такозаси билангина харакатланиша олишмай туришибди. Тугри фикрловчи мухлислар номидан илтимос киламан, биз учун бугунги кунда хар кандай янгилик сув билан хаводек зарур ва шунинг билан биргаликда имкони борича юртимиздаги хакикий ахволни Президентмизга етказиш иложини килиш зарур ва шарт. Конституцион тузумнинг хакикий душманлари кимлар эканлигини халкимиз жуда яхши билади, энди Президентимиз хам билишлари лозим.

Бойликга мехр берган одам, Ватанни севолмайди! Поранинг эса купи ёки ози булмайди! Бош Прокурор билан Олий суд раиси пора олмаганмиз, олмаяпмиз деб айтишсинчи! Мархамат жавоби кани ёки сукут розилик белгисидир! Ха айтганча, иккалангиз Лангарнинг мол мулки ёдларингиздан чикмасин, жойига куйиб кетингизлар, халкининг мулкия!

Мамаёқуб Ҳамроев,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Advertisements

One response

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s