Ўнгда Президент Хавфсизлик Хизматининг собиқ раҳбари генерал Ахат Ясавулбоши…Суратда: Ўнгда Президент Хавфсизлик Хизматининг собиқ раҳбари генерал Ахат Ясавулбоши…

Ассалому алайкум Хурматли Исмат ака хамда Дунёнинг Узбеклари!!!

Ха, хурматли дустлар бу макола хакикатдан хам оламшумул вокеа булди, купчилик хали узига кела олган эмас ёки энди нима булади буёги деб кутиб туришибди шекилли!

Доим тугрисини айтиб урганганман, онам рахматлик доим “Углим бошингга килич келиб турган булса хам рост гапир” дер эдилар.

Аммо кейинги 10-15 йил рост гапириш, киличдан хам, милтик укидан хам дахшатлик булган, тухмат ва нохаклик, ташвиш ва бедодликлар олиб келдию, аммо афсуслар олиб келмади.

Доим кандайдир умид милтиллаб турар эди ва ана шу умид, алангага айланиш арафасида турибди.

Ха, дустларим ёруг кунларимиз келишида Дунё Узбеклари Исмат ака йулбошчилигида бизга маёк булиб турибди.

Бу бор гап, менинг сезишимча, мана шу маколасигача булган икки-уч йиллик давр Исмат ака учун узига яраша машаккатлар, тахликалар ва сизу-биз билмаган аёвсиз курашлар даври булган булса ажаб эрмас!!!

Сабаби, ёдларингизда булса Исмат ака, кукқисдан йуколиб колдилар ва кейин Узбекистонда, юртимизда райдо бўлидлар.

Ушанда купчилик, хар хил фирлар билдирди, дустдан олиб-душманга солишди.

Аммо, тугри тушунган булсангиз, у киши ана шу сафардан кайтишларига хам кузлари етмаган, агар бир гап булса, МХХ ёки Президент номига дог туширмасликни афзал курганлар.

Чунки, 99 фоиз одам айнан шундай деб уйлар эди-да. Яна билмадим, бу менинг шахсий фикрим!

Аммо нима булган такдирда хам, бугунги кунда Исмат акадан бошка бирон журналист ушбу кирдикорлар хакида ёза олмас эди ва купчилиги фикр хам билдиролмайди.

У киши, ушбу маколаси билан яна бир бор Президентга ва халкига булган садокатини номоён килдилар.

Эндиги жавоб Президентимиздан, бу тарихий бурилиш даври булди, энди хам узгариш булмаса, яна шу кетишда ривожланаверсак, жавобини Исмат аканинг кейинги маколаларидан топамиз!!!

2014 йил мамлакатимиз учун улкан узгаришлар йили булиши шартлиги аён булди, сезишимча утган йиллар МХХ учун хам осон булган эмас, бир неча бор Иноятов Р.Р ишдан олинибди деган гаплар чикди, ёдларингизда булса Исмат аканинг хавотирлик хатлари эълон килинди.

Биз билмаган аёвсиз курашлар булиб утган ва балким утаяпди хам.

Нима булган такдирда хам бугунги кунда МХХ Рустам Иноятов бошчилигда уз Конституцион бурчини виждонан бажарди деб уйлайман.

Эндиги асосий вазифа, халкимизнинг кимлар томонидандир топталган инсоний хак хукукларини тиклашдек буюк хизмат олдида туришибди.

Халкимизнинг умиди, келажакка булган ишончи, ваъда килинган буюк келажак хам ана шу маколадан кейин янгича мазмун касб этса, ажаб эмас.

Хурматли Исмат ака!

Дунё Узбеклари ва сиздан кувончлик янгиликларни кутиб коламиз, халкимиз келажаги ва бахти учун доим сог омон булинг.

Мамаёқуб Ҳамраев

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s