Qurolov

Ассалому алайкум Хурматли Дунёнинг Узбеклари ва Хурматли Исмат ака!

Мен биринчи маколамда Куроловнинг камокдан чикарилиши ва вайрон килишларга ижозат, шахсан Исмоил Хакимович воситачилигида хал килинганлигини ёзган эдим.

Бугунги маколамда эса, НГМК бош директори Николай Кучерский, кандай ва нима учун бу ишга кушилганлиги хакида маълумот бериб утаман.

Лангар хакидаги олдинги маколаларимда ёзиб утганимдек, ”жуда ажойиб, багри кенг, халкини уйлайдиган, одамохун” акамиз Куролов Муродулло Ялгашевич 2002 йилнинг июн ойларидан бошлаб секин узгариб бошлади ва сентябр ойида хакикий башараларини курсатди.

Одамнинг оласи ичида-накадар тугри айтилган.

Лангарда халкга карата “ПРОТИВ ЛОМА-НЕТ ПРИЁМА” ,”МУЗИКАНИ МЕН ЗАКАЗ КИЛГАНМАН, ПУЛИНИ МЕН ТУЛАГАНМАН, МЕНИНГ МУЗИКАМГА УЙНАЙСАНЛАР”, “ХОХЛАГАН ЖОЙЛАРИНГГА ШИКОЯТ КИЛИНГЛАР” деб айтган гапларини Лангар халки хали хам эслайди.

Бунака катта кетишининг асл сабаби 2014 йилнинг мартида уз исботини топди. “Балик бошидан сасиган” , “Булок, теппадан лойкаланган” эканлигининг исботи, Куролов музикани заказ килган, раксида —-!

Мен койил эмасман, менинг ёзганларимга жавоб булмаганлиги, МХХ текширувлари энг юкори нуктага бориб ёпилганлиги фактларни исботлаб берди.

Хурматли Исмат ака!

Ана энди Кучерский масласига кучамиз. 2003 йилнинг июн ойи урталарида “Нурота мармар” корхонаси директори Фозилов Шоди ака кунгирок килиб колдилар.

Салом аликдан кейин, бир келиб кетгин, айтадиган гапларим бор, маслахат килайлик, жуда кийин ахволда колдим дедилар!

Биз Шоди ака билан йигирма йиллик ака ука эдик, ажойиб инсон, вактида Газгон мармар корхонаси директори эди ва Самаркандмармарга карашли булгани учун куп бора келганлар, хам ота юртим Нурота тумани булгани учун, мени худди укасидек курар эдилар.

Кискаси эртаси куннинг узидаёк Нуротага етиб бордим. Борсам кайфиятлари йук. Салом аликдан кейин, гапни Куроловдан бошлади.

Ука, бу Куролов акангда бир грамм одамгарчилик, хурмат деган нарса йук эканку деб колдилар. Кечаги хафта Республика Миллий банки рахбари кунгирок килиб, Шоди ака, душанба куни Тошкентга келинг, мухокама киладиган масалалар чикиб колди дедилар.

Узинг биласан, тош кесиш ускуналарини Миллий банк кредити хисобига олганмиз, Тошкентга айтилган вактга етиб бордим. Республика Миллий банки раиси кабулхонасига кирсам, узим таниган Нуротанинг иккита хулиган боласи утирибди.

Саломлашдигу, хайрон булдим! Котибага кимлигимни ва нимага келганлинимни айтган эдим, кабулларига киринг сизни кутаяпдилар дедилар.

Ичкарига кирсам, раис билан Куролов гаплашиб утиришган экан. Салом аликдан кейин, раис гап бошладилар. Шоди ака, кечирасиз юкоридан буйрук булди, сизнинг ташкилотингизни бошка фирмага утказиш тугрисида. Сиз топширасиз, мана Муродулло аканинг йигитлари кабул килиб олишади деб.

Эшитаётган гапларимга узим ишонмас эдим, нахотки шу ишни Куролов килаяпди. Фигоним фалакка чикиб, раисга караб, сиз тушунаяпсизми нима килаётганлигингизни, ана, кабулхонангизда утирган иккита бандит бунинг одамларими, менинг шунча йиллик мехнатим нима булади——!

Аммо айтган гапларим, доду-фарёдимга раис кулок солиб туриб, Шоди ака, бу теппанинг буйруги, мен иложсизман дедилар.

Мен шунда Куроловга караб бурилиб, сенга килган ёрдамим, камокдан чикариш учун килган харакатларим, Кучерскийга ёлвориб кундирганларим учун миннатдорчилигингми бу ишинг деб бакирдим.

У эса, пинагини хам бузмай, тумшуги осмонда булгани холда “МЕНИ КАМОКДАН, ПУЛЛАРИМ ЧИКАРДИ, КУЧЕРСКИЙ ЭСА ОТВЛЕКАЮШИЙ МАНЕВР ЭДИ” деса буладими.

Мен нима дейишимни билмайман, раис эса масала хал, тайёргарликни бошланг, хисоботлар, приём-передача тугрисида деб чикариб юбордилар.

Кучага чикганимиздан кейин хам мен, узимни тутолмас эдим. Куролов билан гаплашиб уни инсофга чакириш ниятида эдим. Миллий банкдан чикиб, холирок жойга утдик, каршимда эса умуман бошка Куролов, мен 2001 йил курган, камокдан чикган пайтларидаги мумингина Куролов эмас, фашист турар эди.

Айтмокчи булган гапларимни эшитишни хам хохламади. Шоди ака, гапни киска килайлик, ташкилотни барибир оламиз, хохлаган жойингизга шикоят килинг. Боя айтганимдек, Кучерский уша пайтлари МХХ рахбарини чалгитиш учун булган вариант эди.

Мана, чикганимга икки йил булди, хохлаган ишни киламан, энди хеч ким мушугимни пишт деёлмайди. Гапларимни Николай Ивановичга хам етказишингиз мумкин, хамма нарсанинг пули туланган, хохлаган жойларингизга шикоят килингиз деди ва хайр маъзурни хам насия килиб кетворди.

Мана , Тошкентдан келганимга уч кун булди, бошим котган, нима килишни билмайман. Куроловни таниганинг, Лангарни сендан тортиб олагнлигини биламан, бирон маслахат чикармикан деб сени чакирганим эди деб колдилар.

Мен Куроловнинг ишига Исмоил Журабеков аралаш эканлигини ва узим курган, эшитган вокеани айтиб бердим. Шунда, Шоди ака Кучерский кандай аралаш эканлигини айтиб бердилар; 2000 йилнинг бошларида, Эшони Нуриддин кунгирок килиб колдилар, Шодижон бир учрашсак, ёрдамингиз керак деб.

Айтган жойларига бордим, борсам ёнларига битта бобой, таништирдилар. Бу уша камалган Куроловнинг дадалари Ялгашбой, угиллари тухмат курбони булиб камалиб кетдилар, хеч ким чикаришнинг чорасини кила олмаяпди.

МХХ курсатмаси билан камалган, бошлиги махкам текширтираяпди экан, казо-казолар хам илтимос кила олмаяпди, узларининг устидан хам текшириш бошланишидан куркишиб дедилар.

Шуларни хисобга олиб,сизнинг Николай Кучерский билан якин уртоклигингизни билганимиз учун, хамда айрим маслахатчилар, факат Кучерский аралашиб чикара оладилар деганлари учун хам сизга келдик деб колдилар.

Куроловнинг отасининг мустар туришини куриб ва Эшони Нуриддин хурмати учун хам,мен бугун гаплашай,шунга караб иш киламиз деб хайрлашдик.

У куниёк кечда Кучерскийга бориб учрадим,илтимос килдим ва зурга кундирдим.Хай майли,бобойларга айтгин эртага келишсин,ваъда бермайману аммо харакат килиб кураман дедилар. Эшони Нуриддинга кунгирок килиб,эртага кабулларига боришларини тайинладим ва уйга кайтдим. Эрталаб эшони Нуриддин кунгирок килиб, Шодижон,узингиз хам бирга бормасангиз булмайди деб хол-жонимга куймасдан бирга олиб кетишди.

Узун киска булиб,Кучерскийнинг кабулларига кириб бордик. Кучерский менга караб, бекорга овора булибсан, бобойларнинг узлари келишганда хам кабул килар эдим, ёки менга ишонмадингми дедилар. Шунда мен хазиллашиб, мен перевод килиб тураман гапларини, бобойлар русчани билмайди дедим.

Николай Кучерский очик кунгил инсон булганлиги учун, теппада масала узи хал булганлигини, узи эса МХХ рахбарини чалгитиш учун “Отвклекаюший маневр” эканлигини умуман билмаганлар ва Шоди ака хам худди шундай.

Алкисса теппада ишлар рисоладагидек силлик битди. Кучерсикий хурматли одам, пул билан хисоблашмайди, факат “Тухмат” билан камалган битта фашистни чикаришга ёрдам берганлигини 2003 йил Фозилов Шоди ака оркали билади ва куп афсуслар чекади.

Кейинги маколамизда, Нурота мармар ташкилоти кандай кийинчилик ва НГМК зиёни шарофати билан Фозилов Шоди акада колганлиги тугрисида гаплашамиз.

Хурматли Исмат ака!

Юкорида ёзган фактларимдан МХХ рахбарияти тулик хабардор, улар Кучерсикий хурмати учунгина Куроловни турмадан озод булишига рухсат берган, Журабеков масаласидан хабарлари булмаган деб уйлайман.

Косанинг тагидаги нимкоса, жуда пухта уйланган. Ман бугунги кун исботи, Куроловни хеч ким жазолай олмайди “Музиканинг пули туланган”, Исмоил Журабеков хали хам кучлими ёки музика кучлими, 12 йилдан буён чалинаяпди, неча миллион капуста хисобига.

Мен уртада туриб пул санашган эмасману, аммо факт ужар!!!

(Давоми бор)

 Мамаёқуб Хамраев

Advertisements

One response

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s