бўриOлий суд

Иши терговчига тушганбир хоразмлик танишим аламидан бир пиёла ароқни бостириб ичгач: – эй жўралар, бирор жойда таъзия бўлмаятимикан., бориб азадорларга қўшилиб тўйиб – тўйиб, ўкириб йиғлагим келяпти., деб қолди.

Сархуш бўлсада, дўстининг самимийлигидан мутаъсир бўлган яна бир билимдон қаршилик улфатимиз: – ростдан йиғлагинг келган бўлса, Олий суд қабулхонасига бор, ҳақийқий мотамхона ўша жойда, юзлаб “азадорлар”тўпланишиб дардларини айтиб роса бўзлашади, сен ҳам уларга қўшилиб йиғлайсанда,хумордан чиқасан., деб ғайри табиий маслаҳат берди…

Шундан сўнг, сархуш қаршилик дўстимизнинг гурунги тандирдай қизиб, ҳикояти бамисоли бир қиссага айлангач, вужудлар бамисоли қулоққа айланди. Эй, дўстим деди у сўзида давом этиб: – айниқса, Олий суд раиси Бўритош оғанинг қабул кунлари борсанг ҳақийқий азага боргандек роса ҳузур қиласан. Оғанинг отлари Бўритош бўлсаям, бағоят ҳалим, кўнгиллари пахтадай оқ бўлгани боис бор йўғи бир маротаба мазлумлар додини эшитганларида, азбаройи куйиб кетганларидан, қандли диабет касалига чалиниб, яримжон бўлиб қолганлар.Инвалид бўлсаларда ишга келиб кетиб турганларининг ўзи катта бахт эмасми?! Ана шундоқ узрлик сабаб боис, қабул кунлари мазлумлар додини эшитиш учун юраги тошдан қаттиқ мулозимларини бу ерга сафарбар этмоқ қоидасини жорий этганлар. Бу оқилона тадбирни тушунмаган аламдийда оломон нодонларча: – нега ўзлари қабул қилмайдилар., деб аюҳаннос солганларида, меҳрибон миршаблар етиб келишиб, уларни овутиб, хассакашлик қилишга мажбур бўлғайдурлар…

Мустақиллик шарофати ила пайдо бўлган ўзбек янгибойларию, давлат хизматига жон фидо этғон улкан соҳибу мансабларнинг отаси, ё оналари чин дунёга рихлат этсалар, бу муборак зотлар ҳам ўзлари, ҳам аҳлу аёлларининг соғлиқларини муҳофаза этмоқ илинжида мотам куни гирячи ёллаш урф бўлди. Америка сўмини белларига боғлаб олган йиғичилар андоқ фарёд қилганларида: – менинг шундоқ меҳрибонларим бормиди., деб руҳи жунбушга келган шўрлик майитнинг юмуқ мижжаларидан ёшлар сизадур…

Муҳтаасиб диндорларнинг: – юрагинг тошса, қабристонни зиёрат қил., деган амру маъруфлари энди баайни эскилик сарқитига айланиб, эмди аларнинг: – юрагинг ғуссага ботса., Олий суд қабулхонасига бор., демоқлари фарзу айндур…

Бу улуғ қозихона қабулхонаси мулозимининг асли исмлари Бахтиёр оға бўлиб., отларини сўрсангиз, қадди ғам юкидан эгилган фақирлардан истиҳола қилиб, ғамингизга шерикмиз., дея мухтасар амру маъруф., фақирлар қалбида умид учқунлари пайдо бўладир. Шул боис, бу даргоҳга бири беш, яна бири ўн йил муттасил қатнашни одат этган мазлумлар сони кун сайин ошмоқдаки, бу оралиқда аларни бу маҳкамага мусаллам этган азизлари қамоқ муддатларини ўтаб, даста – даста қоғозларга кўз ёшлари ила битилган ҳасратномаларини Бахтиёр оғайига топшириб таскин топишни ўзларига одат қилғондурлар…

Ёшлари улуғ бир анжонлик қариянинг лофига кўра, мустабид шўро замонларинда туҳмат балосиға учраб.,саккиз йил қамоқда тарбият кўргач., адолатни барқарор этмоқ илинжида ўшал пайтлардагиАндижон вилояти прокурори бўлғон Бўритош оғамизга кўп арзиҳоллар ёзсада муродлари ҳосил ўлмоғач.,муборак чеҳраларини бир бора кўрмоқ орзуси ила хаста бўлғон эрканлар…

Шундан сўнг,Бўритош оғамиз муҳтарам юртбошимизнинг тансиқ назарларига мушарраф бўлиб, Конституция судиға раис, Бош прокурор, Адлия вазири бўлғонларида ҳам ул зотга кўп номалар битиб, кўп замонларқабуллариға муяссар ўлмағач: – бул зотнинг бир марта бўлсададийдорларига тўймасдан туриб ўлган номард., деб анжонча азму қасмаёд этган эрканлар.

Бу қайсар анжонликнинг совет давридан ёдгор бир эски чарм халтаси бўлиб, унинг ичиндаги саналар бўйинча пешма – пеш тахланган сарғайган қоғозлар қарийб йигирма тўрт йил давомида Бўритош оғамиз раҳбар бўлғон маҳкамалардан келган жавоблардин иборат бўлсада, аларнинг ҳеч бирида Бўритош оғанинг имзоси йўқлиги боис улар бебаҳо аҳамиятга молик эрмиш?!

Бу чапани анжонликлар биз назарга илмаган ҳар қандай нарсадан соққа қилиш бўйича жаҳон чемпиони. Бу ўжар қария агар, Бўритош Мустафоев имзоси билан битта жавоб хати олсам бўлди.., ишим битди, деса ҳайрон қолгандим. Шундан сўнгбилсам, у бу ҳужжатларни топшириб асасаю жаҳон ўлмиш Гиннес китобига кириб., машҳури жаҳон юўлмоқни ният қилғон эркан. Қойил!

Олий суднинг Ёдгоруп, Қўчқоруп., деган қози калонларига майда – чуйда қонун, кодексларни бузиш уят! Қонун ва кодекс деганлари бамисоли конституциянинг болалари. Улар ўз қудратларини намойиш этишиб, қонуннинг онаси бўлмиш бош қомусга тажоввуз қилишга азму қарор этмишлар! Прокурор тасдиқлаган ҳар қандай ишнинг ғукми. Қарори айблов хулосасининг электорон вариантидан сума-суз кўчирилиши ҳам асосий коидага айланган.

Яъни, алар конституцияга хилоф ҳар қандай ишларни ҳам, бу иш фалон, фалон важу карсонларга кўра тўғри бўлғон., деган қарору ажримлариға табаррук имзоларини забаржад этсалар., ҳатто фалакдин учиб келган фаришта ҳам фоҳишага айланиб., ул ҳурлиқою биҳиштни то қиёматгача минъбад оқлаб бўлмайдур. Ёхуд, аксинча, Яъни:

 

Фоҳиша қозига айламиш савол;

– Мен ўзимни сотдим, сен эса бизни.,

– Ўзинг айт эй колон, қайсимиз ҳалол?!

Асли, Олий суднинг фуқоролик иши бўйича судлов ҳаъати роаси Холхўжа Ёдгоруп деганлари ёғлироқ иш бўлса бўлди, хўжалик ишини ҳам фуқоролик ҳисоблаб шундоқ қарору ажримлар чиқариб ташлайдики, охири на даъвогар, на жавобгар калаванинг учини топаолмай., охири юрагини чангаллаб йиқилади…Шу муҳтарам Холхўжа Ёдгоруп колонимизнинг антиконституцион азмлари ила Нуробод туманидаги йиллар мобайнида элга хизмат этиб келган варийб бир миллирд сўмлик “Саратон” маъданли сув шифохона биноси бузиб ташланди?! Айни кунларда шўрлик тадбиркор аслида фаолиятсиз Конституция судидан бесамар нажот кутиб юрипти….

Аларнинг на ҳукми азми, на луғатлариндаоқлов деган сўз йўқдур… Оқлов ўрнига “буюртма” “план”, “госзаказ” деган ғаройиб атамалар устивор бўлган. Адвокат деганлари ҳам олдин органда ишлаб урилган, сурилғон аламзада кимсалар. Уларга берган пулинг ҳайф, у шўрликни на терговчи, на прокурор, на қози сариқ чақага олмайди… Қишлоғимизда судланмаган одам қолмапти. Туман раҳбарларининг ярми бир, икки марта судланиб чиққан одамлар. Қолганлари Тошкент, Россия, Кореяда… Депутат сайлайдиган бўлсак, судланмаган номзод йўқлигидан, бошқа жойлардан номзод излаб сарсон бўляпмиз.

Яқинда туманга 11 йил раҳбар бўлган туманмиз ҳокимини ҳам Эшмат носпурушнинг: – ҳоким бова мард инсон, бундан олти йил бурун менга ер ажратгани учун, бор йўғи 300 доллар берсам бир оғиз кам демадилар., деб мақтанган гапи билан қамаб юборишди.

Эй, дўстим, ишинг терговда экани яхши. Терговчи не сўраса молу жонинингни сотиб бўлсада беру., қутул. Ишинг судга етмасин., дея дўстимиз оташин нутқини тугатганида, даврадаги улфатларнинг кайфидан асар қолмаганди….

Сархуш улфатлар ҳангомасинини тинглаб дилимга ғулув тушди. 37-йил қатағонида не, не улуғ боболаримиз чақув қурбони бўлган эдилар. Дунёнинг ишлари ғаройиб. Бир пайтлар Ўзбекистон ҳукумати халқлар отаси Сталинга эҳтиром сифатида, Тошкент шаҳрининг катта кўчаларидан бирига Шота Руставелли номин берганди. Мустақилликдан сўнг бу кўчага Сталин қатағони қурбони бўлган оташнафас шоир Усмон Носир номи берилди!

Бугунги Ўзбекистон Олий суди биноси ўша қатағон йилларида шу суднинг ҳукми билан қатл этилган улуғ шаҳид адибимиз номи билан аталадиган Абдулла Қодирий кўчаси 1-уйда жойлашган!

Муаррихлар ва донишманд шоиримиз Абдулла Ориф ҳамду саноларига кўра дунёнинг буюк бобомиз Амир Темур ер юзининг ярмини ўз илкига киритган. Не, не мамлакатларни истило этган Амир Темур даври тарихи биз учун улкан мерос. Ул барпо этган иморатларнинг айни кунда ҳам сақланиб қолганлигининг ўзи бир мўжизадир. Ҳар гал, Регистонни кезиб, Амир Темур тахтда ўтирган ҳолдаги обидага рўбарў келганимда қалбим жунбушга келади. Бир пайтлар Амир Темур зир титратган Европа қиролликлари, уларнинг саройлари, байроғи, орден, давлат рамзлари, энг муҳими уларнинг авлодлари сақланиб қолгану, нега Амир Темурдай улуғ соҳибқироннинг бугунги кунда биронта авлоди қолмаган?!Лекин, ўша даврдаги деҳқоннинг эвараю, чеваралари ҳануз далада ризқини териб юрипти…Қон билан келган бойликлар жонларни олиб кетаркан.

Бўри бўлсанг ўзингга, Қўчқор бўлсанг ўзингга,

Бунча жабр қилмагин ортда қолар қўзингга!

Муқаддам тиббиёт институтида ишлаган бир кекса домлани операция қилмоқчи бўлганларида, жарроҳга кўзи тушгач: – мени бу одам операция қилмасин., дея дод солган экан. Шунда ассисентлар: – бу киши бош жарроҳимиз, қўллари бағоят енгил., деганларида, кекса домла: – мен уни яхши биламан, чунки ўзим ўқишга киритганман., деган эканлар…

Асли, Самарқанднинг Лангаридан чиқиб, Истиқлол шарофати ила хорижларда эмин – эркин сайр этиб юрган Мамаёқуб деган йигит муҳтарам оғамизга Сизларни ҳали Гаага судига берамиз., дея интернет орқали таҳдид қилганининг ўқиб ҳайрон қолдим. Бир бандаи мўминни ўзи пиширган ош таъмини тотиб кўрмоқдин маҳрум этмоқ адолатсизлик эмасми?!

Сал, ўтлаб кетган бўлсак узр. Хуллас, бу ҳангомалар аслида жаҳонгашта Мамаёқуб “турткиси” ила бунёд бўлган ушбу шеърга сиғмаган мулоҳазалар эди холос.

Ўшал шеърнинг ёдда қолган матни чамамда шундоқ эди:

 

Buri MustafoМАМАЁҚУБГА БЎРИТОШ

АКАСИНИНГ ЖАВОБИ

 

Бир яхшилик қил, гар укам бўлсанг.
Пойингга бошимни уриб ёраман.

Гаагами, ё Гуантама десанг –

Жиянларим билан етиб бораман…

 

Қанча қийнасалар қиламан тоқат,

Адашган бандага чўл хам бўстонда,

Қаерда бўлса хам розиман фақат –

Суд қилмасанг бўлди Ўзбекистонда

 

Элбек Раҳмат

21 аср. Ўзбекистон.

 

2 шарҳ

Мамаёкуб Хамраев says:
10.03.2014 at 12:43

бирон масалани хал килиш учун иккала томон вакилларини чакиришиб юзма-юз килишган! Гапини йукотиб шошганларга “гапир, ёки муттахамчилик жойинг борми”дейишган! Мустакиллик йиллари туполонлари, одамларни дарров саралаб булди. Бугунги кунимизда эса УЗИНИНГ ФИКРИНИ КУРКМАСДАН АЙТА ОЛАДИГАН, БИРОВДАН МУТТАХАМЧИЛИК ЖОЙИ ЙУКЛАР, АФСУСКИМ БАРМОК БИЛАН САНАРЛИК КОЛИШДИ. БУЛАР ИСМАТ АКА, ХАМРОКУЛ АСКАР МАНА БУГУН СИЗ ВА ЯНА 2-3 ОДАМ! Мен Буритош Мустафоев ва гурухини Суд килиш ниятим йук!ХУДОНИНГ УРГАНИ ХАМ ЕТАДИ!!

 
Мамаёкуб Хамраев says:
10.03.2014 at 12:33

Ассалому алайкум Элбек ака! Макола яхши чикибди, дархакикат мана шу Буритош Мустафоев касофати туфайли миллионлаб халкимиз жабр тортмокда, фарзандлар ота онасиз колмокда, гузал масканлар чули биёбонга айланмокда. Булардан ташкари, 2010 йил УШ вокеалари ташкилотчиларидан бири хамдир. Менинг шунча вактлардан буён ёзганларим натижа бермагач, уз-узидан Президентимизга хам шубхам кучайди. Вазият шуни такозо килаяпди! Дунёда тилни кисадиган битта нарса бор, у хам булса муттахамчилик Ота-боболаримиз, маросимларда.

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Click here to cancel reply.

 

One response

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s