После Куралова.

Куроловга саволлар туркумидан!

Хурматли Исмат ака!

Хурматли дунёнинг узбеклари!

Сизларнинг ижозатларингиз билан, янги рукнни бошласам. Ушбу рукнда бериладиган саволлар нафакат Куролов Муродулло Ялгашевичга тегишли, балким Бош Прокурор ва прокуратура ходимлари, Олий Суд раиси ва судялари, ИИВ рахбарияти ва айрим ходимлари, банклар рахбарлари, хокимлар ва яна бир канча хамтовоклари ва хамкорлари, гурух аъзолари ва общак шериклари жавоб беришлари лозим булган “конкрет” аччик, аммо хакконий саволларга жавоб беришлари лозим булади!!!

Ва албатта жавоб бера олмасалар, айбларига тулигича икрор булганлигини билдиради. Шу бугунги кунгача хам шундай булиб келди, Икки йил давомида биронтаси, хаттоки яримта саволимга хам жавоб бериша олишган эмас!!!

Факат шархлар оркали Исмат акага илтимос килишади; ДОООД ШУНИНГ ЁЗГАНЛАРИНИ ЧИКАРМАНГ, САЙТНИНГ ОБРУСИНИ ТУШИРИБ ЮБОРАЯПДИ, дейишиб!

Обру, виждон, диёнат, йигитнинг ваъдаси, Ватанга мухаббат, халкга ва Ватанга садокат, инсон шаъни, шарафи, честь сузининг маъносини биласизларми???  Исмат акага ёзган хатларингиз, илтимосномаларингиз хам булиши мумкин, аммо мен бехабарман, факат тасаввур килаяпман.

Лангарнинг бугунги БАХТЛИ болалари.

 

Хурматли Исмат ака!

Куролов М.Я акамизнинг 2003 йилнинг 21 июн куни соат 11 да, Лангарнинг мажлислар залида, халк олдида БЕРГАН ВАЪДАСИ “МЕН ШИМ КИЙИБ ЮРИБМАН” ВАЪДАМНИ БАЖАРАМАН деганига роппа-роса 11 йил тулди.

Шу йиллар ичида, ШИМ КИЙИБ ЮРГАН ЙИГИТ, МУНДИР КИЙИБ ЮРГАН МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИ КУРИКЧИЛИГИДА Лангарнинг мулкини, давлат ва халк мулкини тулик талон-тарож килиб булди, энди эса завод ва фабрикалар иморатларини бузиб кетишни охирига етказаяпди. Минглаб тонналаб металлар талон-тарож килинмокда.

2004 йилнинг 16 августида булиб утган мажлисда мен чикиб гапирганимда,ерга кириб кетгудек булиб утирган Куролов, Бугунги кунда мендан Орган оркали химояда.

Орадан утган икки йиллик мухлат, Олий Суд раисига, Бош Прокурорга, ИИВ рахбариятига ёзган мурожаатларим, саволларим,илтимосномаларим жавобсиз колиши ва менга нисбатан кидирувнинг кескин тус олиши, ушбу гурухнинг козони битта эканлигини, яъни хамтовоклар эканлигини тулигича исботлаб берди.

Шуларни хисобга олиб, Буритош Мустафоевич, Рашитжон Кодиров ва ИИВ рахбариятига битта савол билан мурожаат киламан!

Айтингизчи, сизлар кандай томонлама ушбу угирлик ва калбаки хужжатлар асосидаги талон-тарожларга алокадорлик жойларингиз бор. 2002-2007 йиллар мобайнида менга карши уюштирилган 28 та суднинг хаммасини кайта куриб чикишларингизни талаб киламан, менга карши ташкиллаштирилган канчалаб жиноий ишларингизнинг очилгани ва очилмаганларини хам кайтадан куриб чикиб, хакконий тергов ишлари олиб борилишини, менга карши тухмати ишларни ташкиллаштирган хамма орган ходимлари ва калбаки гувохларингиз тулик катнашишини сурайман.

Хужжатлар асосида исботлаб берганимдан кейин хам эскиларининг хаммасини муддати утган килиб ёпдириб,мендан тортиб олинган мол-мулкимни бермасдан,яна янги тухмати иш очдирдингизлар.

Мен голиб чикган эдим “победителей не судят” дейишган. Буритош Мустафоевич ва Рашитжон Кодиров жаноблари, сизларда Генераллик шаъни борми?

Ушбу суз,бутун дунё Судлари, Прокурорлари тан олган,амал киладиган “ОЛТИН КОИДА”. Ушбу олтин коидага амал килган инсонларгина Генераллик мундирига, офицерлик шаънига лойик курилади.

Ушбу саволимга иккалангиздан аник жавоб кутиб коламан.

Хамраев Мамаякуб .Как Куралов мольча сидыть.

 

Уччалангиздан битта илтимосим бор,

Куроловнинг угирликларига шерикчилик жойларингиз булмаса, уни химоя килишни тухтатингиз ва очик суд булишига имкон берингиз. Бугунги кунларгача, сизлар мени федераль кидирувга бериб, Куроловни мендан химоя килиб келмокдасиз!!!

Мард булсангизлар, кидирувни олдирингиз, мен Узбекистонга борай ва Куроловнинг талон-тарож килган Лангарнинг бутун мол мулкини хисоблатиб чикиб, Одил Судловга такдим килай.  Ушбу таклифимга рози булмасангизлар, демак узларингиз ушбу угирликларга шерик эканликларингизни, менинг юртга боришим сизлар учун катта фалокат эканлигини исботлаган буласизлар.

Иккинчи таклифим; Хамма нарсани унутамиз, умарган мол-дунё кутараси сизларда колаверсин, хеч кандай нарса кутарилмайди, ёпиглик козон ёпиглигича колади.

Мен Лангарни кайтадан тиклайман ва эски угирликларингиз хакида бирон маротаба, бирон жойда гапирмайман, талаб хам килмайман. Бу мен шим кийиб юрибман, шу кунгача хам айтган сузимнинг устидан чикганман. Лангарликлардан ва мени таниган одамлардан сураб билишингиз мумкин.

Учинчи таклифим; Бугунги кунда тогдаги конлардан бир ойда 150 метр куб атрофида гранит харсангларини яширинча олиб, яширинча Хатирчидаги ва Бустонликдаги заводларда 4000 м3 атрофида гранит плиталари ишлаб чикариб булиб олаяпсизлар.

Конларингизда мендан нохак тортиб олинган техникалар ишлатилмокда, Конларни Хатирчи тумани ИИБ ходимлари (узларингиз биласизлар) юргаздираяпди.

Давлатга солик тулашлар буткул унитилган! Ушбу бизнесларингизга хам мутлак халакит бермайман.

Туйгунларингизча ишлатингизлар, агар туйсангизлар албатта! Бу хакида хам ваъдамда тураман, гарантия!

Туртинчи таклифим; Куксарой конида менинг номимда булган 333 м3, бугунги кундаги киймати юз миллион сумлик гранит харсанглари ва Лангар конида булган, менинг номимдаги 447 м3, бугунги киймати карийиб бир юз кирк миллион сумлик гранит махсулотларини хам Хатирчидаги тош кесиш заодида кесиб узлаштириб юборилганлиги учун талаб килмайман. ОШ БУЛСИН.

Хурматли Исмат ака!

Бугунги кунда эълон килган хушхабарингизда Ислом Абдуганиевич Каримовнинг Озодлик радиосини тинглагани ва албатта ушбудан кейин яхши томонларга узгаришлар булишлиги, тугриси гап мени жуда кунглимни кутарди ва умид учукларим алангалангандек булди.

Хурматли Исмат ака!

Ушбу ёзган саволномам, узимга бироз шаккокликдек туюлган булса хам ёзишга жазм килдим. Умидим, сиздан ва сиз оркали юртимизнинг Ватанпарвар дустларингиздан.

Мен шу кунларгача умид билан яшаб келмокдаман, Лангарни кайта тиклаш, халкининг юзларида шодонликни, бахтни, табассумни куриш мен учун накадар катта бахт эканлигини факат сиз тасаввур кила оласиз!!!

Шунинг учун,юкорида айтган шартларимга тулик риоя эта оламан. Еганлари ош булсин, яна туйганларича ейишсин. Факат ишлашга, халк бахти учун, Ватан манфаати учун хизмат килишга имкон беришса булди.

Учлар иттифокидан битта илтимосим шу, булар Лангарга боришмади, халкининг ахволи билан хам кизикишмади, хамма нарсадан хабарлари бор.

Мени кидириб оввора булишгунча, узларини кидириб топсалар, виждонларини кидириб топсалар халкимизга кандай катта байрам булар эди.

Сизга хурмат ва эъхтиром билан

Мамаёкуб Хамроев

Пос.Лянгар Хатырчинского района.Куралов Муродулло.

(давоми бор).

http://Langarota.wordpress.com

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s