Buri Mustafo
Суратда: Б. Мустафоев

Ҳурматли Замондошлар!

Бундан роппа-роса бир ой бурун, ўзбекнинг буюк шоири марҳум Муҳаммад Юсуфнинг бевақт ўлими ва унинг тахминий сабаблари ҳамда ушбу гумонларга аниқлик киритиш, яъни ҳақиқий айбдорларни аниқлаб ушбу деди-деди гап-сўзларга нуқта қўйишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик. Ҳурматли акамиз Ғофуржон Йўлдошевнинг буюк шоиримиз Муҳаммад Юсуф ўлими юзасидан манбаълар гувоҳлигига таянган ҳолда ёзган ажойиб, ҳаққоний бир шеърлари эълон қилинган эдиким, ушбуда манбаълар гувоҳлигича Бўритош Мустафоевга қарата айтилган, ушбу шеър инсон қалби нидоси эди ва тарихий айбловнинг гимни бўлиб қолиши ҳам мумкин!!!

Ушбу шеърдан кейин, мен ҳам ўзим эшитган, билган, ушбу гуноҳни ювиш учун қилган ҳаракатларим тўғрисида маълумот бериб ўтиш билан биргаликда, ушбу нозик масалага ақлан, адолат билан холис ёндашиб, шошилмасдан қарор қабул қилиш лозимлигини ёзган эдим.

Ва шунинг баробарида,ушбу нозик масалага ойдинлик киритиш мақсадида Бўритош Мустафоевнинг укалари Ибодулло Мустафоевнинг ҳузурларига чопар йўллаганим тўғрисида ёзган эдим.

Минг афсуслар бўлгайким, ўтган бир ой мобайнида ҳеч бир ижобий иш бўлмади ва аксинча мени қидириб топиш, таниш-билишларимга нисбатан  телефон алоқалари чегараланиши, танишларимнинг менинг қўнгироқларимга жавоб бермаслик ҳолати кучайди ва бугунги кунга келиб, мутлақо  хеч ким билан гаплашиш имконим йўқ. Бундан кейин бўлмаса ҳам керак.

Ўзим ҳам бошқалар ҳаётини хавф остида қолдиргим келаётгани йўқ.

Қуролов Муродулло Ялгашевичнинг (Республика Солиқ  Қўмитасининг собиқ  биринчи ўринбосари) кимлигини жуда яхши билганлигим, одамгарчилик, инсонийлик неъматларидан бебаҳра эканлигидан, пул ва бойлик учун ҳеч қандай жиноятлардан қайтмаслигини билганлигим учун ҳам, 2002 йил 15 июнида унинг меҳмонлари оғзидан чиқган гап (Бўритош Мустафоевнинг шоир Муҳаммад Юсуф ўлимида гумонланиши) правокация, туҳмат, чалғитиш учун айтилган гап бўлиши ҳам мумкин деган фикрга бордим.

Ота боболарамиздан қолган бир гап бор. ДУСТИНГ КИМЛИГИНИ АЙТСАНГ, МЕН СЕНГА КИМЛИГИНГНИ АЙТАМАН дейишган. Бундан ташқари,Усмонли Турк Империяси ҳукмдори Султон Сулаймон ҳақидаги «МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ» сериали ва унда акс эттирилаётган сарой ўйинлари, фисқу-фасодлар, ўзгалар обрўсини туҳмат йўллари билан тўкиш, қисқаси шуларни кўриб, мулоҳаза қилиб, балким ушбу ҳолатда ҳам шундай фактлар бўлсачи, мен ўйлаб ўтирмасдан, илгариги ёзган мақолаларимда бир айбсиз инсонни ноҳақ  айблаб, гуноҳга ботдимми деган уй-хаёлларга берилдим!

Бир ойлик кутиш ҳеч қандай ижобий натижа бермади,бу тарихий айблов, авлод-авлодга қоладиган бир тавқи лаънатдир.

Шуни хисобга олган ҳолда, ЗАМОНДОШ САЙТИ ОРҚАЛИ,БЎРИТОШ МУСТАФОЕВИЧНИНГ ЎЗЛАРИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУРОЖААТ ҚИЛАМАН.

УШБУ ҚАБИҲ  ЖИНОЯТДА АЙБЛАРИ БЎЛМАСА, МАНА ОЧИҚ  МАЙДОН-САЙТ, ЎЗ ЭЪТИРОЗЛАРИН БАЁН ҚИЛСИНЛАР. БАЁН КИЛА ОЛМАСАЛАР, БАҲОНИ, ЯЪНИ ТАРИХИЙ АЙБЛОВНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҲИСОБИГА ЎТАДИ!!!

ВА БУНДАН КЕЙИН, МЕН ҲАМ КЎНГЛИМ ТАСКИН ТОПИБ, БЕКОРЧИ ГУМОНЛАРДАН ҚУТУЛАМАН. ҲАҚИҚАТ ОЛДИДА БОШ ЭГАМАН.

Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билан Мамаяқуб Ҳамраев. Қуйидаги суратларда эса Қуроловнинг ваҳшийликлари меваларини кўрасиз, Замондош сайтидан ўзга бирон нашр, расмларни тўлиқ чиқара олмади, ҳатто Озодлик ҳам. ББС бир маротаба чиқарган эди.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s