Адхамжон Ахмадбоевич«DUNYO O»ZBEKLARI» | 14.01.2014 17:33     23869 марта ўқилди

Ассалому алайкум Хурматли Адхамжон Ахмадбоевич!

Янги йилингиз муборак булсин!

Янги лавозимда бошлаган фаолиятингиз халкимизга эл-юрт осойишталиги ва ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини олиб келсин!

Бу менинг – сизнинг номингизга ёзаётган биринчи мурожаатимдир ва   умид киламанки, бундан кейин хак-хукукларим ва ҳақиқат тикланишини  сураб ёзган охирги мурожаатим бўлиб қолади.

Мен мана шу – Сиз раҳбар этиб тайинганган органнинг айрим нопок ходимлари ва Олий Суд раиси Бўритош Мустафоев  саъй харакатлари билан карийб 7 йилдан буён узга юртларда оввораю сарсонман.

2002 йилдан то 2007 йилгача Навоий вилояти прокуратураси ва ИИБси томонидан ташкил килинган сохта айбловлар билан 5 йил давомида узлуксиз таъкиб, тергов ва суд килиндим.

Тинимсиз югуришларим, дустлар ёрдамида ушбу ишлар кимлар томонидан ташкиллаштирилаяпди ва яна нималар килишмокчи хаммасидан уз вактида огохлантириб турилганим боис хам бугунги кунларгача тирикман.

Менга карши уюштирилган ва убштирилмокчи булган ишларнинг камида 60 фоизидан инсофлик орган ходимлари огохлантиришган булишса, колган 40 фоизидан айнан Буритош акамиз ва Куролов Муродулло акамизнинг дустлари ва кариндошлари огох этишди.

Мен бугунги кунда тирик колганларнинг исми фамилияларини айта олмайман, вактида билмай айтиб куйганларим бугунги кунда орамизда йук!!!

2003 йил мени Юкоридан улим жазосига махкум этилганим хакида огохлантиришгандан, эртаси куни Куролов ва Абдусаломов Мамадали акага учрашиб яшаб туришга рухсат сураганман.

Вакт ва фактлар шу нарсани тасдикладики, менинг канча яшашлигим шахсан Буритош АКАМИЗ рухсатлари билан амалга оширилган.

Мен бир томондан у кишидан 35 йил яна яшашга 2003 йилда рухсат берганларидан бошим осмонга етган булса, 2007 йилда фикрларини узгартиргани бироз кайфиятимни бузиб турибди!

Хурматли Адхамжон Ахмадбоевич!

Мен Баходир Матлубович тугрисида ёзган 2013 йил 25 декабридаги маколам жуда купчиликнинг, яъни мансабини порага эгаллаб, бугунги кунда оёги калтираб турганларга каттик ботганлигини сездим.

Самарканд Вилояти ИИББ ЖКББси шу йил бошидан мени кайта кидирувга бердиртирганлиги бунга далилдир. Улар бундан кура илгари килган хатоларини тугрилаш устида ишлашганларида, сизнинг килаётган саъй харакатларингизга, жиноятчиликнинг олдини олишга, халк орасида милициянинг обру-эътиборини кутариш борасида ишлаганларида максадга мувофик булар эди.

Мен тугри гапларни ёзганман, Лангарни бориб куришларингиз мумкин, халиям кайта тикласа булади, Буритош Мустафоевичга бошка илтимосномалар ёзмайман, сабаби бефойда, умр киска, бундай кимсаларга нома ёзиб вакт кетгаргандан кура бошка бирон фойдалик иш билан шугулланганим яхширокдир.

Хурматли Адхамжон Ахмадбоевич, сизни каттиккул ва принципыаль рахбар дейишаяпди, шуни хисобга олиб менга нисбатан булган ва булаётган нохакликларга чек куйдирарсиз деган умиддаман!

Агарда менинг заррача айбим булганида эди, мен тортишиб хам утирмасдан пана жойни топиб ётган булар эдим ёки вактида ана шу угри муттахамлар таклиф килишганида бирга халк мулкини умариб Буритош акамга ука булиб ялло килиб юрар эдим.

У холда, инсонийлик лафзи, виждон, одамгарчилик деган сифатларни когозга кучириб, тилда айтиб юриб авлодимга абадул абадлик лаънат олиб берган булур эдим.

Мен очик айтаман, уларга огайни булолмайман!!!

Хурматли Исмат ака!

Ушбу мурожаатимни чоп килсангиз хамда тегишли жойга етиб боришида бегараз хизматингизни аяманг, Ахмад-хожи Хоразмий ёзганидек, СИЗ давримизнинг Чулпонисиз, Кодирийси ва ВИЖДОНИСИЗ!

Мен 20 йиллар мукаддам халкимиз СИЗДЕК, Хамркул Аскардек, Дилмурод Саййиддек, Марат Зохидовдек ва яна канчалаб соф виждонлик инсонлардан нажот истайди десалар, асло ишонмас эдим!

Бугунги кунларда эса Отанинг бу каби нохакликлардан бехабар эканликлари хам савол остида турибди, сабаби МХХ бошлаган ишларда кимнингдир оёги тормозда, Ота шуни билармикан???

Мамаёкуб Хамраев

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s