Рустам РасуловичАссалому алайкум Ҳурматли Рустам Расулович!

Аввалам бор Янги 2014 йил муборак булсин, халкимиз сиздан ва МХХдан кутаётган хайрли ишлар албатта ижобат бўлсин.

Кейинги 10-15 кунлар ичида сизнинг истеъфонгиз тўғрисидаги гапларнинг сароб эканлиги кунглимни бироз таскин килди.

Ушбу шикоят сизнинг ва идорангиз номига ёзилаётган биринчи номамдир, шу бугунги кунгача бирон маротаба мурожаат килмаган эдим.

Кейинги вактларда юртимизда куч ишлатар тизимларда МХХдан бошка бирон одам ишонса буладиган ташкилот колмади деса хам булади.

ИИВ системаси яна бир йиллар узи билан узи оввора булади, менимча.

Чунки утган 7-8 йил ичида издан чикиб булган эди хисоби, янги вазирга катта куч кувват ва сабот матонат тилаймиз.

Хатирчининг Лангари ва у ерда булган ва булиб утаётган талон тарожликлар хакида бир йил давомида Дунё Узбеклари оркали бахоли кудрат маълумот бериб бордим.

Ушбу маълумотларнинг кенг жамоатчиликга етиб боришида килган беминнат хизматлари учун Исмат акадан бир умр миннатдорман.

Лангардаги найранглар теппасида Буритош Мустафоев кариндошлари турганлиги боис, жиноятлар очикланмай колиб келмокда.

У кишининг бу номокулчиликлар теппасида эканликлари вакт ва фактлар асосида уз исботини топди!

Надоматлар булгайким, шу бугунги кунгача хам бирон бир яхши томонга узгариш булмасдан колмокда шу бугунги кунгача ёзилган шикоятлар, далиллар Отанинг эътиборларига етиб бормади чамамда, агарда етиб борган булса хам, Буритош акам шу ердан хам турли важ карсонлар билан алдаб чикиб кетганлар шекилли?

Хурматли Рустам Расулович!

Лангар масаласида жиддий шугулланишингизни утиниб сурайман, мен узим учун бирон нарса сурамайман, халкимиз келажаги учун керак булган долзарб вазифадир бу, бир гурух угри муттахамлар томонидан бугунги кунгача талон-тарож килиниб келаётган халк бойлигининг колганини саклаб колишга ёрдамингизни аяманг илтимос.

Куролов Муродулло Яльгашевич томонидан Россия номини сотиб ташкил килинган СП”ЛангарУзРОСС” ташкилоти калбаки хужжатлар асосида ташкил килинган ва Россия давлатининг бу ерда бирон тийин пули катнашган эмас мен хужжатлар асосида хаммасини исботлаб берганман вактида.

Менга нисбатан очилган калбаки жиноят иши шахсан Буритош Мустафоев курсатмалари асосида ташкил килинган эди, эътироз билдира олсалар исботлаб берсинлар.

Мен очилган жиноят ишининг калбаки хужжатлар асосида эканлигини хар кандай одил суд ва терговда исботлаб бера оламан.

Буритош Мустафоев нафакат халкнинг, балким мустакил давлатимизнинг хам ашаддий душманидир.

Хурматли Исмат ака!

Беминнат хизматингиз учун сизга яна минг бор ташаккурлар булсин. Лангар келажаги учун курашни давом эттирамиз деган умиддаман.

Россия давлатининг номини сотиб иш курганликлари учун, бугун эрталаб Буритош Мустафоев устидан РФ Президенти номига хат киритдим, бошка иложим хам йук эди, энди оркага кайтиш йук.

УРУШДА ХАР КАНДАЙ ВОСИТА ЯХШИДИР дейишган.

Зеро бу мен учун хаёт-мамот жангидир узга бир давлат номини сотиб, давлат байроги ва гербидан, обруси ва номидан гаразлик максадларида фойдаланганликлари учун хам жавоб беришлари лозим деб уйладим.

Хато килган булсам яна узримни кабул килинг, барибир РУС халки мард экан, мана ит азобида булса хам юртдошларимиз ВАТАНга 9 ой ичида карийиб беш миллиард доллар пул жунатишибди.

Бу миллардлаб гектар узга юрт кучалари чанг ва мусорлари тозаланиши, миллонлаб курилишларнинг кечаю-кундуз ишлаб турганлиги ва юртдошларимизнинг хазон булаётган ёшлик ва навкиронлик йиллари эвазининг хосилидир!

Мен бу сатрларни кузимдан окаётган куз ёшларим билан битдим.

Янги йилингиз муборак булсин, келаси янги йилларни хаммамиз жам булиб ВАТАН багрида кутиб олайлик!!!

Ҳурмат билан,

МАМАЁҚУБ ҲАМРОЕВ

 Угадайте,Лянгар в каком веку.

“Дунё ўзбеклари”

Advertisements

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s