Шу кунларда Навоий кон металлургия комбинатининг 55 йиллик юбилейини нишонлаш борасида комбинат бўлинмалари жойлашган Навоий,Зарафшон,Учқудуқ,Нуробод шаҳарларида ва ушбу бўлинмаларга тегишли корхоналар жойлашган аҳоли пунктларида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан,Навоий шаҳридаги Суғдиёна стадионида         “НКМК 55 ёшда” деб ёзилган доскалар илиб ташланган. Лекин,НКМК ишчиларини ушбу юбилей билан неча пуллик иши бор?

Бугунги кунда комбинат ишчиси қандай кун кўрмоқда?

НКМКга Н. И. Кучерский директорлиги пайтда,«САМОЕ ГЛАВНОЕ БОГАТСТВО НГМК –ЭТО ЛЮДИ!» деган ёзув Зарафшон шаҳрининг марказидаги реклама плакатларига ёзиб қўйилган эди.

Навоий,Самарқанд,Бухоро вилоятларида яшовчи халқ яхши биладики,ушбу шаҳарларда нарх-наво бошқа шаҳарларга нисбатан анча қиммат.

Ҳатто Ўзбекистондаги энг қиммат шаҳарлар деса ҳам бўлади. Зарафшон,а      йниқса,  Учкудуқ.

Чунки,бу шаҳарлар Қизилқум чўлининг қоқ ўртасида жойлашган. СССР даврида озиқ-овқат,кийим-кечак марказлаштирилган,режали равишда амалга оширилган. Озиқ-овқат билан ушбу шаҳарлар аҳолисини узлуксиз равишда таъминлаш учун ОРС базалари қурилган. Катта-катта музлатгичлар ва шу каби қулайликлар муҳайё бўлган.

Ушбу таъминот НКМКга Санақулов Қувондиқ деган шахс бош директор этиб тайинлангунга қадар ишлаб турди. Санақулов жаноблари комбинатга директор этиб тайинлганидан сўнг аҳвол тубдан ўзгарди. Албатта,салбий томонга.

Каримовнинг 24 йиллик гегемонлик даврида бирор марта ижобий силжиш ёки ўзариш бўлганини кўрган ва эшитганлар борми?

Кўрган ва эшитганлар бўлса,исботлаб берсин! Фактлар билан. Фақат бизда тинчлик,бизда яхши,автомобиль чиқаяпти,деган умумий гапларни гапиришдан нарига ўтаолмаймиз!

Шаҳар аҳолиси эҳтиёжлари таъминоти бугунги кунда қарийб 100 фоиз хусусий ишбилармонлар тарафидан амалга оширилмоқда,  десам,адашмайман.

Албатта,тадбиркорни иши –арзон олиб қимматга сотиш. Тадбиркорни ҳам тушуниш керак. Навоий ҳудудида 6,5 минимал миқдорда солиқ ва 1,5 минимал миқдорда пенсия жамғармасига мажбурий тўлов тўланади.

Бугуни кундаги минимал иш ҳақини ҳисобга олсак,593 775+137 025=730 800 сўмни ташкил қилади. Транспорт харажатлари ва бошқа йўл харажатлари ҳам бор.

Йўл харажатлари деганда мен текинтомоқ органларнинг Йўл патрул хизмати ходимларини назарда тутаяпман. Менинг ўзим савдогарчилик билан шуғулланганман. Ҳар бир ЙПХ постига автобусчилар орган ходимларининг ставкаларини бериб кетишаверади. Автобусда нима бор:қурол борми,наркотик борми,ходамларнинг бир тийинлик иши йўқ. Ҳар замонда хўжакўрсинга рейдлар ташкил этилиб туради. Ўша пайти тадбиркорнинг ҳолига маймунлар йиғлайди.

Ўзбекистон бозорининг 90%и Хитойдан келаётган контрафакт товарлар эканлигини ҳисобга олсак,постларда ўз вазифаларини “ўта ҳалол равишда” амалга ошираётган ЙПХ,Божхона,МХХ ходимларининг ошиғи олчи. Кунлик тушум зўрлигидан,қоринлар осилиб кетган. Индамаса,ўз отасини ҳам тан олишмайди.

Шундай қилиб,шунақанги коррупцион тўсиқлардан оша чўл бағридаги шаҳарларга озиқ-овқатдан тортиб,кийим-кечаккача кириб келади.

Албатта,бу негатив ҳолат шаҳардаги нарх-навонинг ўсишга туртки беради,албатта.

Олтинтопарлар карьерларнинг чангини ютиб ,400-500 минг сўм ойлик иш ҳақи олишади. Контракти бор,анча йиллардан бери ишлаб келаётган ишчиларнинг маоши борингки,1 миллион сўм бўлиши мумкин.   Унинг 50 фоизи пластик карточкаларга кўчирилаяпти.

Бюджет ташкилотларининг ҳар йил йилда бир марта марҳаматларининг чеки йўқ. Президент томонидан оширилиб турилганига қармасдан,НКМК ишчи ходимларининг иш ҳақлари 2 йилдан бери бир тийинга оширилмай кўйган.

Айниқса,ушбу шаҳарларга эндигина коллеж,институтларни битириб келган ёш мутахассисларга жуда қийин. Ёш оила бўлса,ундан-да кийин!

1-2 хонали квартирани ижарага олиш 300 минг сўм. Иқтисод қилиш мақсадида,2 оила 2 хонали квартирани биргаликда ижарага  олишади. Икки оила икки хонали уйда биргаликда яшашади.

Санақулов директор бўлиб келмасидан  олдин ушбу шаҳарлардаги картина умуман бошқача эди.

Президент ойликларни 10 фоизга оширса,НКМК раҳбарияти 12-15 фоизгача оширарди.

Зарафшон-Ньюмонт,Амантайтау олдфильдс каби қўшма корхоналар ишлаб турарди.

2003 йилда Зарафшон Ньюмонт қўшма корхонасининг оддий ишчилари 1000-1500$ миқдорда (Курс бўйича ўзбек сўмида) иш ҳақи олишарди. НКМК бўлинмаларида ҳам ишчилар яхшигина маош олишарди. Ҳамма бахтли,одамларда эртанги кунга ишонч бор эди.

Навоий,Зарафшон,Учқудуқ шаҳарлари устида қора булут НКМКга Санақулов деган шахс директор этиб тайинланганидан кейин ва 2005 йил Андижон воқиаларидан сўнг Зарафшон Ньюмонт ва Амантайтау голдфильдс қўшма корхоналарининг ёпилиши билан бошланди.

Шумқадам Санакулов ўз вазифасини комбинатнинг оддий ишчи ходимларининг иш ҳақидан кесишдан бошлади. Буни у НКМКнинг иқтисодий аҳволи чатоқлиги билан изоҳлади. Худдики,Қизилқум чўлларида НКМК чорвачиликни ривожлантираётгандай.

Жаҳон биржаларида олтин нархи тинмай ўсаётган пайтда НКМК ишчиларининг иш ҳақи ошиши у ёкда турсин пастга қараб шунғий бошлади.

Санақулов ИТР ходимларига турли хил баҳоналар билан ишчиларнинг иш ҳақларидан кесишни оғзаки буйруқ сифатида берди. Қанча кўп ишчидан тушунтириш хати олиниб,иш ҳақини кўп кесган ИТР ходимлари Санақулов томонидан олқишланди. Камроқ кесганларининг эса,ўз маошларидан кесилди. Ҳайфсан эълон қилинди. Ишдан олинди. Санақуловнинг узоқни кўра билмаслик сиёсати натижасида,рус тилида сўзлашувчи малакали кадрларнинг ёппасига ишдан кетишлари оммавий тус олди.

Тўғри,бизга миллий кадрлар сувдай керак. Лекин,улар  ўрнига кимлар ишлайди? Исмини тўғри ёза олмайдиган коллеж талабаларими ёки ҳоҳласа лекцияга қатнаб,имтихон синовларни пулга ёпган Навоий кончилик институти ва Тошкент Давлат Техника Униветситетининг битирувчиларими?

Рус тилида сўзлашувчилар у ёқда турсин,миллий кадрлар ҳам Россиянинг Узоқ шарқидаги олтин топар артеллари билан шартнома тузиб,ойига 1500-2000 доллар иш ҳақи олиб ишлаб юришибди.

Санақулов мажлисларда айтган экан:“Ҳоҳласам,100 мингга ишлайдиган одамларни олиб келаман қишлоқлардан” деб.

Кечириб қўйибсиз,Андижон воқиаларидан кейин Андижондан  бир гуруҳ инсонлар Зарафшонни кўргани келишибди. Гуёки ҳукумат Андижонликларни иш билан таъминламоқчи бўлган. Андижонлик вакиллари сўрашибди:Қанча ойлик берасизлар?

НКМК раҳбарияти вакиллари:Бошида 300 минг сўм,кейинчалик 500 минг сўм. Шунда Андижонликлар айтишан экан:500 минг сўм пулни Анжанда ўзмимизда ҳам топамиз.

Қизилқум региони оғир регион. Ҳавосининг таркибида кислород миқдори кам. Радиация миқдори юқори. Яхши рационли овқат емасангиз,силлангизни қуритади. Ишга янги кирган мутахассис бозори қиммат Зарафшон ёки Учқудуқда 500 минг сўм ойликка қандай рационли озиқ-овқатлар билан озиқлана олади? Яна пластик карточкага товарлар 10 фоизига қимматга юради. Агар оилали,хотини уйда ўтирадигану,1-2 та болали бўлса-чи? Тасаввур қилаяпсизми?

Комбинат ишчиларининг чанг ютиб,соғлиғини йўқотиб ҳалол меҳнатлари эвазига 99,99 тамғаси билан қўйилаётган олтин қуймалари яхши-ю,уларнинг ҳалол меҳнатларига берилаётган иш ҳақларидан нимага бунчалик қисқартилаяпти?

Ҳалол меҳнат ҳақи тешиб чиқишидан қачондан бери қўрқмайдиган бўлиб қолдингиз?

ЁКИ ЭШАКНИНГ ИШИ ҲАЛОЛУ,ЎЗИ ХАРОМ БўЛИБ ҚОЛДИМИ?

Аҳвол яхши томонга ўнгланмас экан,Зарафшон,Учқудуқ шаҳарларини тақдири худди Ангрен шаҳри,Ингичка посёлкасиникидек бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди….

 Муҳаммадамин УЗОҚОВ

Manba: Birdamlik.info

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s